ФОЛЬКЛОР ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИНГ ТАРИХАН СИНКРЕТЛИГИ
Authors
-
О.М. Ахмедова
Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти
Keywords: folklore, journalism, proto-journalism, syncretism
Abstract
References
1. Қадимги давр фольклори.
2. Анъанавий фольклор.
3. Замонавий фольклор асарларидан иборат. Қадимги давр фольклори протожурналистика даври билан жуда кўп жиҳатдан синкретикдир. Қиѐсий қулайлик учун биз журналистика тарихини ҳам қуйидагича тасниф қилишни тавсия этамиз: 1. Протожурналистика. 2. Анъанавий оммавий ахборот воситалари – газета, журнал, рисола ва шу кабилар. – Анъанавий журнали- стика. 3. Замонавий оммавий ахборот воситалари – радио, телевидение, компьютер, интернет. – Замонавий жур- налистика. Ушбу тасниф анъанавий ОАВнинг сақловчи ва уза- тувчи асосий материали қоғозлигини, замонавий ОАВ- нинг техник воситалардан фойдаланишини, уларнинг турли тарихий босқичларда пайдо бўлганини назарда тутибгина қолмай, балки фольклор ва ОАВ синкретли- гини ҳам ҳисобга олади. Чунки газета, журналларда фольклор матнларигина берилса, радио уларнинг му- сиқаси ва матнини ҳам сақлай олади. Телевидение, компьютер ва интернет эса ибтидоий санъат синкре- тизми каби рақсни ҳам, куйни ҳам, сўзни ҳам, маро- симни ҳам эшиттириш, кўрсатиш имкониятига эга. Ай- ни пайтда радио, телевидение, компьютер ва интернет ахборотни қабул қилиш хусусияти, тезкорликда ҳам анъанавий ахборот воситаларидан кескин фарқ қилади. Айни пайтда, профессор Ф.А.Мўминовнинг қуйидаги фикри алоҳида эътиборга лойиқ: «Оммавий коммуни- кациялар чизмаси ибтидоий қабилада ҳам, бугунги жа- миятда ҳам бир хилдир. Бундай шартли тасвир тўртта асосий қисмдан иборат: оммавий ахборот ишлаб чиқарувчилар – тайѐр маҳсулот – узатувчи восита – аудитория» [2:22]. Фольклор ва ОАВ ҳамкорлиги нуқтаи назаридан ке- либ чиқсак, бу чизма шундай бўлади: халқ – фольклор – ОАВ – аудитория. Анъанавий ва замонавий ОАВда фольклорни ѐри- тишда фольклоршунос, журналист, киношунос, му- сиқашунос, санъатшунос, театршунос, ѐзувчи ва ҳ.з. жуда кўп соҳа вакилларининг хизматини кўрамиз ва уларнинг меҳнатини замонавий фольклор ҳамда ахбо- рот воситалари синкретизмининг маҳсулоти дейиши- миз мумкин. ОАВни пайдо бўлиш даври, синкретлиги, имкони- ятлари жиҳатидан тасниф қилар эканмиз, назарий жиҳатдан муҳим бир масалага тўхталиб ўтиш зарур. Бу шундан иборатки, кейинги пайтларда жаҳон, жумладан, ўзбек журналистикасида ҳам компьютер журналисти- каси, интернет журналистикаси каби атамалар кенг қўлланила бошланди [5:57-78]. Бизнингча, бу атамалар мантиқан нотўғри. Чунки журналистикани журналист- лар, фольклоршуносликни фольклоршунослар яратган ва шундай бўлиб қолади. Қанчалик чексиз имконият- ларга эга бўлмасин, компьютер ҳам, интернет ҳам ўз- ўзича ахборотни тўплаб, узатиб, қабул қилиб, мустақил ижод қила олмайди. Улар Ф.А.Мўминов чизмасига кўра, протожурналистика, анъанавий ва замонавий журналистикадаги каби узатувчи восита бўлиб қолаверади. Бу чизмага интернетга нисбатан қабул қилувчи ва узатувчи восита, деб ўзгартириш киритиш мумкин, холос. Иккинчидан, юқоридаги атамаларни қабул қилсак, интернет фольклоршунослиги, интернет фалсафаси, интернет сиѐсатшунослиги каби ўнлаб ата- маларни ҳам ишлатишга тўғри келади. (Бу эса мантиққа зид иш бўлар эди). Қолаверса, интернет компьютер техникасининг бир йўналишидир холос. Компьютер ва интернетнинг тарихи, ўзига хосликлари ва юқоридаги атамалар ҳақида сўз юритар экан, таниқли журналист Х.Дўстмуҳаммад шундай деб ѐзади: «Компьютер журналистикаси» истилоҳи ҳақида сўз борганда, дунѐ тажрибасида на бу истилоҳга, на «компьютер ахбороти» атамасига тугал изоҳ топилмаганидан ҳам кўз юмиб бўлмайди» [5:63]. Шу ўринда фольклор ОАВга нисбатан хусусийлик, ОАВ фольклорга нисбатан умумийлик характерига эга эканини айтиб ўтиш жоиз. Бошқача айтганда, ОАВда фольклор асарларининг ѐритилиши ва талқини у қамраб оладиган сон-саноқсиз мавзулар, муаммоларнинг ички кўринишларга бўлинадиган биргина туридир, холос. Бироқ бу фольклорнинг ҳам, ОАВнинг ҳам аҳамиятини заррача камситмайди. Ўзбекистон ОАВнинг фольклорга нисбатан бош вазифаси – ўзининг беқиѐс имкониятлари даражасида халқ оғзаки ижодидан миллий истиқлол ғоясини амалга оширишда фойдаланиш, баркамол авлодни тарбиялаш, енгилмас куч бўлган юксак маънавиятимизни тобора бойитиб боришга кўмаклашиш, бугунга ва келажакка онгли равишда хизмат қилдириш мақсадида анъанавий фольклор замирида унинг замонавий яшаш шаклларини таъминлаш, яратишдан иборат. Бу эса мустақилли- гимизнинг ҳам эҳтиѐжи, ҳам талабидир. Фольклор ва фольклоршунослик, журналистика ва ОАВнинг тизимлари, қонун-қоидалари, тамойиллари, аҳамияти, спецификаси турлича бўлса-да, улар ана шу нуқтада бирлашадилар ва тарихий асослари ибтидоий маданият даври билан боғлиқ бўлган ўзига хос замонавий синкретликни намойиш қиладилар. Баъзан тасодифий бир хабар кишининг келгусидаги бирор-бир фаолиятига сабаб бўлиши мумкин. Умуман олганда, келгуси фаолияти учун мақсадли равишда дастлабки ахборотларни эгаллаш, объектни аниқлаш фольклоршунослик ва журналистиканинг тамойил- ларидан биридир. Негаки, ҳаѐтда биз учун кераксиз ахборотлар ҳам тўлиб-тошиб ѐтибди. Фольклоршунос ва журналистнинг доимий фаолиятини объект ҳақида ахборот олиш – объектни топиш ва ундан янги объект ҳақида ахборот олиш ва ҳ.з. – ахборотларни, улар асосидаги материалларни ишлаш – узатиш учун восита топиш – аудиторияга етказиш шаклида ифодалаш мумкин. Бу фаолиятнинг самараси эса улар тайѐрлаган маҳсулотни аудитория қандай қабул қилгани билан ўлчанади. «Инсоннинг асосий эҳтиѐжларидан бири ўзаро фикр алмашув, ўзаро кечинма алмашув – ҳамдардликдир. Фольклор асарлари айтувчи ва тингловчи ўртасидаги жонли муносабат жараѐнида амал қилади, ўзаро муносабат, ўзаро таъсир фольклор амал қилишининг муҳим шартларидан бўлиб ҳисобланади. Қисқача қилиб айтганда, муайян ахборотни оммавий тарзда етказиш фольклорнинг ҳам мақсадини ташкил этади. Бу – ахборотнинг ахлоқий, фалсафий ѐки бадиий хоссаси, бу, ўзига хос муайян масаладир. Шу маънода фольклор журналистиканинг ҳам аждоди деб қаралади» [6:3]. Журналистика ―умуман, ижтимоий тизимнинг бир қисмигина эмас, балки жамиятнинг махсус ижтимоий институти ҳамдир‖. ―Журналистика ҳақидаги фаннинг марказий катего- рияси оммавий ахборотдир. У мутахассисларга эмас, балки оммавий аудиторияга йўналган бўлиб, кишилар- ни касбий масалаларга эмас, умумижтимоий масалала- рга жалб этади, аудитория эҳтиѐж ва манфаатларига жавоб берган ҳолда бу ижтимоий муаммолар бўйича кишиларнинг ягона позициясини яратишга интилади‖ [6:3]. Фольклор ва ОАВнинг мана шу хусусиятларини назарда тутган ҳолда, айтиш мумкинки, уларнинг ўзаро ҳамкорлиги тарихан шартланган. Лекин бу ҳамкорлик – тарихий шароит тақозосига кўра, – кучайиб ѐ сусайиб туриши мумкин. Хулоса ва таклифлар. Юқоридаги таҳлил ва кузатишларимиздан келиб чиқиб қуйидаги хулосаларга келдик: 1. Моддий ва маданий бойликлар яратиш, ахборот алмашув, мулоқот ибтидоий жамоа тузуми даврларидан бошлаб жамият мавжудлигининг энг асосий шартидир. Қадимги давр журналистикаси – протожурналистика ва фольклори синкретик характерда бўлиб, фольклор ташувчилари, қадимги давр мифологияси, архаик динлар, фольклор ибтидоий ахборот воситалари ҳам эди. 2. Қадимги давр ибтидоий оммавий ахборот коммуникциялари билан фольклор синкретизми излари оғзаки ижодда тош, узук, сирға, суяк каби ўнлаб бадиий деталлар, қушлар ва бошқа кўплаб мифологик образлар, туш талқини – таъбири, фольклор онамастикаси, халқ қўшиқларида сезиларли даражада сақланиб қолган.