Авторам

1 «Фан ва жамият» журналига мақолалар қорақалпоқ, ўзбек, рус, инглиз тилларида қабул килинади. Мақола охирида резюме уч тилда ёзилади: ўзбек, рус, инглиз тилларида.

2 Мақола муаллиф томонидан имзо куйилиб, Электрон версияси билан икки нусхада топширилади.

3 Мақола 12 шрифтда Times New Romanда, математик формулалар Equation Editor белгиланган муҳаррирлик формуласи билан киритилиши шарт. Мақола матни 1,5 интервалда, юкоридан 3 см, пастдан 2,5 см , чап томонидан 2,5см, ўнг томондан 1 см қолдириб ва стандарт (210х295 мм) қоғозда босилади.

4 Мақолага мазкур соха мутахассисидан тақриз ва нашрга тавсия қилиш бўйича кафедра (лаборатория) мажлиси баённомасидан кўчирма қўшиб топширилади.

5 Мақола ичидаги иктибослар рақамлар билан квадрат қавс ичида берилади. Биринчи рақам манбани, иккинчи рақам манба бетини билдиради. Масалан (1,5). Уларнинг аниқлигига мақола муаллифи жавобгардир.

6 Фойдаланилган адабиётлар руйхатига лотин тилида ОАК талабларига мувофиқ: муаллиф исм шарифи, адабиёт номи, нашриёт ўрни, номи, йили, бети тўлиқ кўрсатилади. Журналдан олинган адабиётларда муаллиф исми, нашри, мақола, журнал номи, йили, сони, бетлари кўрсатилади.

7 Институтдан ташқари муассасалардан келган мақолаларга муаллифлар ўзлари ишлайдиган ташкилот раҳбаридан журнал Бош мухаррири номига мақолани босишни сўраб қилган илтимосномасини қўшиб топшириши лозим.

8 Мақола тузилиши шартли равишда: қисқача кириш, тадқиқотнинг асосий қисми ва хулосадан иборат бўлиши керак. Барча мақолалар тақризга юборилади. Мазмуни ва ёзилиши талабга жавоб бермайдиган мақолалар нашр килинмайди. Топширилган илмий мақолалар муаллифларга кайтарилмайди.

9 Муаллифларнинг иш ўрни, лавозими, илмий даражаси, уй манзили, телефонлари мақола охирида кўрсатилади.

Полезные ссылки