Тадбиркор аёл шахсининг индивидуал ва ижтимоий-психологик хусусиятлари
Avtorlar
Gilt sózler: шахс, кичик бизнес, меҳнат фаолияти, ирода, иқтидор, мулоқот, ютуқларга эришиш мотиви, ўзига ишонч, характер, ҳис- туйғу, руҳий-физиологик сифатлар
Annotaciya
Мақолада аёл шахсининг индивидуал психологик хусусиятлари муаммоси тадқиқ этилган. Тадқиқот натижалари бўйича кичик бизнес (касаначилик) билан шуғулланувчи аёллардаги ақлий салоҳият, интеллектуал хусусиятлари ҳақида айтилган. Тадбиркор аёллардаги коммуникатив сифатлар, яъни амалда кўпчилик билан тўғри ва ўринли муомала қилиш махоратининг зарурлиги хусусида фикр юритилган. Кичик бизнес (касаначилик) билан шуғулланишда меҳнат вазифаларини самарали амалга ошириш омиллари ёритилган. Тадбиркор (касаначилик) раҳбар аёл, бозор иқтисодиёти талабларига тўлиқ жавоб бериши ва музокаралар олиб бориш ўқувини намоён этиши ҳам бозор муносабатлари талабидир делинган.
Paydalanılǵan ádebiyatlar
1. Адизова Т.М. Бошқарув мулоқоти психологияси. –Т.: 2000. 19-б.
2. Ходиев Б.Ю., Қосимова М.С., Самадов А.Н. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик. Ўқув қўлланма. - Т.: ТДИУ, 2010. 267- б.
3. Хайитов О.Э. Тадбиркорлик фаолияти мотивациясининг ижтимоий-психологик хусусиятлари: Психол. фан. номз....дисс. - Т.: 2005. 173- б.
4. Шойимова Ш.С. Тадбиркор ўзбек аёллари шахсининг ижтимоий-психологик хусусиятлари: Психол. фан. номз....дисс. - Т.: 2009, 24-б.