ТАЛАБАЛАРДА МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР АСОСИДА МУЛОҚОТ МАДАНИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

Mualliflar

Kalit so‘zlar: талаба, қадрият, ёшлар, анъана, маданият, мулоқот, миллий, билим, тарбия, таълим, шакллантириш, ривожлантириш

Annotatsiya

Ушбу мақолада олий таълимда таҳсил олаётган талабаларга қадимий анъаналаримиз ва боқий қадриятларимизни ҳозирги замон илм-фани ютуқлари билан уйғунлаштирган ҳолда ўргатиб боришнинг афзаллиги ўрганилади. Бугунги кунда педагогик ҳамкорлик асосида миллий мулоқот маданиятини ривожлантиришда урф-одат, анъана, миллий, умуминсоний, таълимий қадриятларни, миллий маънавий меъросимизни мукаммал билишимиз зарурдир. Бунинг учун эса педагог талабалар билан мулоқотини тўғри ташкил этиши ва сўзлашишни, мулокот олиб боришни доимо ўрганиб бориши аҳамиятлидир. Чунки бу педагогга дарсни самарали олиб бориш имконини беради. Шунга кўра мақолада сухбат, лекция, хикоя қилиш каби усулларидан унумли фойдаланиш асосида таълим-тарбия жараёнига миллий мулоқот маданиятини ривожлантириш омилларининг олиб киришнинг аҳамиятлилик даражаси илмий жиҳатдан таҳлил қилинган.

Foydalanilgan adabiyotlar

1. 2019 йил 31 декабрдаги «Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси» ПҚ-4307 сонли қарори.

2. Қуронов М. «Болам бахтли бўлсин десангиз…» –Тошкент: «Маънавият», 2013.

3. Назаров. Қ. Аксиология (Қадриятлар фалсафаси). –Тошкент: «Академия», 2011.

4. Ҳусанов Б., Ғуломов В. «Муомала маданияти» Таълим нашриёти. –Тошкент: 2009.

5. Мардонов Ш.Қ. Педагог кадрларни таълимий қадриятлар асосида тайёрлаш ва малакасини оширишнинг педагогик асослари: пед. фан. докт…. дисс…. –Тошкент: 2006, 302-б.

6. Қуронов М. Ўзбекистонда умумий ўрта таълим мактабларида миллий тарбияинг илмий-педагогик асослари: пед. фан. номз…. дисс…. –Тошкент: 2000, 155-б.

7. Ерназаров Р.У. Миллий ва умум инсоний қадриятлар диалектикаси: пед. фан. номз…. дисс…. –Тошкент: 1993, 163-б.

8. Маматкулова Р. Миллий маънавий меърос асосида университетларнинг талабаларида хулқ-одоб фазилатларини тарбиялаш: пед. фан. номз…. дисс…-Тошкент: 1995, 221-б.

9. Шарафутдинова Х. Ўқув-методик мажмуа. Педагогик фаолият психологияси. –Термиз: 2019.

10. gazeta.uz