Янги Ўзбекистонда баркамол авлодни спортга тайёрлашнинг ўзига хос хусусиятлари
Avtorlar
Gilt sózler: ёшларни спортга тайёрлашнинг илмий - услубий ва психологик - педогогик асослари, шакллари, шароитлар, хусусиятлар, жисмоний сифатлар, жисмоний тайёргарлик, руҳий тайёргарлик, спорт мусобақалар, омиллар
Annotaciya
Ушбу мақолада спортга тайёрлаш жараёнининг шаклланишида асосий психологик-педагогик шароитлардан бири ёшларнинг психик хусусиятларини ҳар томонлама ўрганишдир. Бунга характер, темперамент, қобилият, фаолиятининг йўналиши ва мотивлари киради. Юқори даражали спортчиларни руҳий тайёргарлигининг тузилиши танланган спорт тури билан шу спорт тури хусусиятларига хос руҳий имкониятлар сони ва уларнинг ҳар хиллиги, қийинчиликлари билан фарқ қилади. Руҳий тайёргарликнинг асосий омилларидан бири кейинги бўладиган мусобақалар йўналишини башорат қила билиш қобилиятидир. Башоратнинг аниқлиги спортчининг тажрибасига, рақибини яхши билишига, ўз имкониятларини тўғри баҳолашига боғлиқдир. Мусобақа курашини башорат қила билиш қобилияти асосий ғалаба омилларидан деб билувчи тажрибали ўқитувчи – мураббийлар юқори даражали педагогик кўникмалари билан ажралиб, улар бу қобилиятини техник- тактик жисмоний руҳий тайёргарликлар билан бирга қўшиб олиб боришлари лозим.
Paydalanılǵan ádebiyatlar
1. Ёшларнинг акмеологик қарашларини шакллантиришда соғлом турмуш тарзининг ўрни. //Халқаро илмий-амалий конференция материаллари, 2008 йил 30 май. – Т.: 2008.
2. Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг долзарб муаммолари // Республика илмий – амалий анжумани материаллари, 2004 йил 27 август. – Самарқанд: 2004.
3. Ўзбекистон ёшлари орасида жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш муаммолари. Олий таълим муассасалари илмий-назарий анжумани материаллари. –Т.: 2008.