ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ ФУТБОЛЧИЛАРНИНГ МУСОБАҚА ДАВРИ ЎЙИНЛАРАРО ЦИКЛЛАРИ УЧУН МАШҒУЛОТ ДАСТУРЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШДА ЗАМОНАВИЙ ЁНДАШУВЛАР

Avtorlar

Gilt sózler: юқори малакали футболчи, мусобақа фаолияти, машғулот, жисмоний юклама, микроцикл, техник-тактик ҳаракатлар, жисмоний тайёргарлик, спорт формаси, педагогик назорат

Annotaciya

Ушбу макола юқори малакали футболчиларнинг машғулот ва мусобақа фаолиятлари таҳлили натижалари асосида мусобақа даври ўйинлараро цикли учун машғулот дастурларини ишлаб чиқиш муаммоларига бағишланган. Юқори малакали футболчиларнинг машғулот жараёнини режалаштириш муаммолари бўйича Р.А. Акрамов (2005), М.А.Годик (2007), Ш.Т.Исеев (2017), Р.И.Нуримов (2005), А.И.Талибжанов (2012) каби етук мутахассисларнинг илмий изланишларига таянган ҳолда, мусобақалараро циклларда юқори малакали футболчилар машғулот жараёнини режалаштириш ва бошқаришнинг илмий-услубий муаммолари ёритилган. Спорт назариясидаги кўп йиллик тажрибаларни ўрганиш ҳамда мамлакат терма жамоаси ва чемпионат ўйинлари мобайнида етакчи жамоаларнинг мусобақа фаолиятларини кузатиш натижаларини умумлаштириш асосида юқори ўйинлараро цикллар учун юқори малакали футболчилар машғулот жараёнини режалаштиришнинг услубиёти ва воситалари келтирилган.Миллий терма жамоа ва мамлакат чемпионатида иштирок этаётган етакчи жамоалар футболчиларининг жисмоний тайёргарлиги ва техник-тактик ҳаракатлари самарадорлиги кўрсаткичлари таҳлил қилинган. Футболдаги замонавий қарашлар ва тенденциялар таҳлили асосида ўйинлараро циклларда юқори малакали футболчиларнинг жисмоний сифатларини ривожлантириш ҳамда техник-тактик ҳаракатлари самарадорлигини ошириш йўллари келтирилган. Мусобақа даври ўйинлараро цикли учун машғулот юкламаларини режалаштиришнинг намунавий дастурлари яратилган.

Paydalanılǵan ádebiyatlar

1. Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 4 сентябрдаги “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги ЎРҚ-394-сон Қонуни. –Тошкент: «Халқ сўзи» газетаси, 2015 йил 5 сентябрь.

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3031-сонли Қарори.-Тошкент. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 23-сон.

3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 16 мартдаги “Футболни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3610-сонли қарори. –Тошкент. «Халқ сўзи» газетаси, 2018 йил 17 март.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сон Фармони. Тошкент. «Халқ сўзи» газетаси, 2019 йил 5 декабрь.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 17 январдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришнинг ташкилий асослари ва принципларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 27-сонли Қарори. -Тошкент. Спорт,1996 йил 22 январь.

6. Акрамов Р.А. Футбол. Дарслик. –Тошкент: 2006, -С.406.

7. Годик М.А Физическая подготовка футболиста. –М.: 2006, -С.270.

8. Годик М.А. Физическая подготовка футболистов в подготовительном периоде. // «Фан спортга», 2007. №3. - С. 18-23.

9. Исеев Ш.Т.Анализ планирования подготовки футболистов высокой квалификации в годичном цикле. // “Фан-спортга”, 2017. №4, 46-50- б

10. Исеев Ш.Т. Футболчиларни йиллик циклда тайёрлашни режалаштириш.Т.,2015.-460 б

11. Матвеев Л.П. Основы спортивной тренировки. Учебник. -М.: ФиС. 2017, -С. 543.

12. Нуримов Р.И. Ёш футболчиларни техник ва тактик тайёрлаш. -Т.: 2005, 125-б.

13. Талибжанов А.И. Юқори малакали футболчилар тайёрлашнинг замонавий тизими. Ўқув қўлланма. -Т.: 2012, 164- б.